14:46 / 03.10.2022
7656

Шавкат Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди 

Фото: Президент матбуот хизмати

Венгрия томонининг таклифига биноан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастурига мувофиқ Будапешт шаҳрида Венгрия президенти Каталина Новак билан учрашув ва бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар режалаштирилган.

Қайд этилишича, мулоқотларда стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Президент Венгриянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади.

Расмий ташриф муносабати билан айни пайтда мамлакат пойтахти Будапешт кўчалари Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари билан безатилган.

Фото: Президент администрацияси
Фото: Президент администрацияси
Фото: Президент администрацияси
Фото: Президент администрацияси
Фото: Президент администрацияси
Фото: Президент администрацияси
Фото: Президент администрацияси
Фото: Президент администрацияси
Top