Жаҳон | 07:55 / 03.10.2022
10353
2 дақиқада ўқилади

Зеленский: Украинанинг муваффақиятлари Лиман билан чекланиб қолмайди

Украина Қуролли кучларининг аҳоли пунктларини озод қилишдаги муваффақияти Лиман билан чекланиб қолмайди. Бу ҳақда президент Володимир Зеленский видеомурожаатида маълум қилди. 

Фото: Украина президенти ахборот хизмати.

Донецк областидаги ушбу шаҳарнинг озод қилингани ҳақидаги воқеа оммавий ахборот воситалари орасида энг кенг тарқалган ҳодисага айланди, дея қўшимча қилди у. 

Шундай қилиб, 129-ҳудудий мудофаа бригадаси Херсон областининг Архангелское қишлоғи ва Миролюбовка қишлоғини озод қилди, деди Зеленский.

Бундан ташқари, давлат раҳбари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР», «ЛХР» ҳамда Запорижжя ва Херсон областларининг босиб олинган қисмларида ўтказилган «референдумлар»ни тилга олди.

«Украина байроғи қайтганида - ҳеч ким Россиянинг қандайдир қоғозлари ва аннексияси билан боғлиқ фарсини эсламайди ҳам. Албатта, Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари бундан мустасно», - дея таъкидлади Зеленский.

Бундан олдин Украина ҳарбийлари Донецк областининг Лиман шаҳри яқинидаги бешта аҳоли пунктини озод қилганди. 

Шарқий қўшинлар гуруҳи вакили Сергей Череватийнинг сўзларига кўра, Ямпол, Новоселовка, Шандриголово, Дробишево, Ставки аҳоли пунктлари озод қилинган.

Мавзуга оид