Трамп CNN’дан туҳмат учун 475 миллион доллар талаб қилмоқда
АҚШ собиқ президентининг таъкидлашича, CNN унга «сиёсий мағлубият» етказиш учун «ўзининг улкан таъсиридан - гўёки «ишончли» ахборот манбаси сифатида фойдаланишга ҳаракат қилган».

Фото: Shutterstock
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Американинг CNN телеканалини туҳматда айблаб, маънавий зарар учун 475 миллион доллар товон пули талаб қилди. 3 октябр, душанба куни Флорида жанубий округ судига топширилган Трампнинг 29 саҳифалик даъвосида у «содиқ давлат хизматчиси сифатидаги обрў-эътиборини ҳимоя қилмоқчи» экани ва CNN телеканалини «ёлғон, туҳмат» туфайли ўз обрўсига етказилган зарар учун жавобгарликка тортмоқчилиги айтилган. Хусусан, даъвогар 2020 йилги президентлик сайловлари демократ Жо Байден томонидан «ўғирлангани» ҳақидаги баёноти CNN томонидан «бу - катта ёлғон», деб тарқатилган маълумотига мутлақо қўшилмайди.
Доналд Трампнинг адвокатлари таъкидлашича, компания «ўзининг улкан таъсиридан - гўёки «ишончли» янгилик манбаси сифатида - уни сиёсий жиҳатдан мағлуб этиш учун даъвогарни томошабинлар ва ўқувчилар онгида обрўсизлантиришга ҳаракат қилган». Трамп, шунингдек, CNN телеканалини «сиёсий мувозанатни чап томонга буриш учун биргаликда ҳаракат қилганликда» айблади. Баёнотда айтилишича, медиакомпания «ирқчи», «руспараст», «исёнчи» ва «Ҳитлер» каби кўплаб шов-шувли, ёлғон ёрлиқлар ёрдамида унга туҳмат қилишга уринган». Сиёсатчининг фикрича, унга нисбатан «туҳмат ва ҳақорат кампанияси»нинг сабаби - CNN 2024 йилги сайловларда АҚШ президентлигига Трампнинг номзоди кўрсатилишидан қўрқиши.
Бундан ташқари, Доналд Трамп у ва унинг адвокатлари яқин ҳафталар ва ойларда, айниқса, 2020 йилги АҚШ президентлик сайловларини ёритиш билан боғлиқ ҳолда, «кўп сонли бошқа сохта ахборот воситаларига қарши» судга даъво қилиши мумкинлигини айтди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистонда ўзбек тили мутахассислиги бакалавриат дастурига киритилиши мумкин
Ўзбекистон | 16:11
-
«Важные истории»: Сербия Кремлга яқин шахсларга фуқаролик беряпти
Жаҳон | 16:03
-
Қимматлашаётган олтин. Кейинги прогнозлар қандай?
Иқтисодиёт | 16:02
-
Исломий инвестициялар потенциали – 4 триллион доллар. Унга очилиш учун эса бизда экотизим йўқ — мутахассислар
Иқтисодиёт | 15:20
Мавзуга оид

21:18 / 16.04.2025
Трамп ўзини танқид қилган Байденга жавоб қайтарди

16:50 / 16.04.2025
Байден Оқ уйни тарк этганидан кейин биринчи марта Трампни танқид қилди

13:50 / 16.04.2025
WSJ: Маслаҳатчилар Трампни Россияга ёндашувни кучайтиришга чақирмоқда

13:29 / 16.04.2025