ШҲТ Самарқанд саммити доирасида «Ўзбектелеком» Хитой компаниялари билан республикада телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қиймати 506,8 млн АҚШ долларига тенг 4 та инвестиция лойиҳаси ижроси юзасидан келишувга эришди.
Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Huawei ва ZTE корпорациялари «Ўзбектелеком» ўртасида жами 8 та шартнома имзоланди. Лойиҳалар татбиқ этилиши натижасида:
- аҳоли телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятлари ва қамрови янада кенгайтирилади;
- кўрсатилаётган хизматлар сифати оширилади;
- халқаро аҳамиятга эга магистрал автомобил йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет билан тўлиқ қамраб олишга;
- республика бўйлаб темирйўлларда юқори тезликдаги мобил интернет билан тўлиқ қамраб олишга;
- Тошкент шаҳрида ва барча вилоятлар марказларида бешинчи авлод 5G стандартидаги таянч база станциялари ўрнатишга;
- маълумотларни узатиш ва магистрал транспорт тармоқлари ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтиришга эришилади.








