Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тўқимачилик саммити ўтказилди
Пойтахтдаги 5-халқаро тўқимачилик ҳафталиги доирасида “Жаҳон тўқимачилик бозорида янги мувозанат – янги иштирокчилар ва тенденциялар” мавзусидаги Тошкент тўқимачилик саммити ўтказилди.
Унда амалга оширилган лойиҳалар ва Ўзбекистондаги ислоҳотлар, жумладан, республикамиз тўқимачилик соҳасида рўй берган муҳим воқеалар бўйича йилнинг дастлабки якунлари сарҳисоб қилинди.
Тошкент Тўқимачилик саммити бугун жаҳон тўқимачилик бизнеси вакиллари ва нуфузли экспертларини бирлаштирди, деди Сенат раиси Танзила Норбоева.

Қайд этилишича, яқин тарихда Ўзбекистон дунёнинг энг йирик пахта хомашёсини етказиб берувчи давлатларидан бири бўлса-да, йиллик экспорт тушум бор-йўғи 1 млрд доллар атрофида бўлган.
Таъкидланишича, соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон жаҳон бозорининг эътироф этилган иштирокчисига айланмоқда ва 2021 йилда қиймати 3 млрд долларга тенг тайёр тўқимачилик маҳсулотларни экспорт қилишга эришди.

“Ўзбек пахтаси ва ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турли “бойкот”лар ва чекловлардан холи бўлди. Бугунги кунда соҳадаги муҳим мақсадимиз — аҳолимиз учун янги замонавий иш ўринлари, муносиб меҳнат шароитлари ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ишончли таъминланган саноатни ривожлантиришдир”, деди Сенат раиси.
Билдирилишича, бунинг замирида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган — Made in Uzbekistan бренди остидаги маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтиришга ҳамда жаҳонда уларнинг юқори сифат даражаси эътироф этилишига эришилади.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026