Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда боғдаги 14 туп Зарафшон арчалари таг қисмидан кесилгани аниқланди
Фото: Давлат экология қўмитаси
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги ўрмон хўжалиги яйловида арча дарахтлари кесилгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, қўмитанинг ишонч телефонига Бойсун туманининг «Хўжайдод» МФЙда яшовчи фуқаро Ш.С.нинг қилган мурожаатига асосан Сурхондарё вилояти Экология ва Миллий гвардия бошқармалари ходимлари томонидан айтилган манзилда ўрганиш олиб борилган.
Ўрганиш давомида Бойсун давлат ўрмон хўжалигининг Олачапон ўрмон бўлимига қарашли 2-айланма 7-кварталдан яйлов сифатида фойдаланиб келаётган ижарачи И.Ш. боғни ўраш мақсадида шу ҳудудда мавжуд бўлган, ўсувчанлигини йўқотмаган ҳар хил диаметрдаги 14 туп Зарафшон арчалари таг қисмидан кесилгани аниқланган.
Ҳудуд ўрмон қоровули О.Н.га ва ижарачи И.Ш.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан маъмурий жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган 13 миллион 500 минг сўм зарар белгиланган.
Мавзуга оид
16:04 / 03.11.2025
«Чироқ бор, лекин шам ёқяпмиз» – Бойсундаги М25 газ кони атрофида яна бадбўй ҳид тарқалган
13:39 / 02.11.2025
Сурхондарёдаги айиқлар макони – Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи | Манзил
14:48 / 23.10.2025
«Дарбанд» постида тирбандлик — расмий баёнот берилди
10:49 / 19.10.2025