Ўзбекистон | 15:57 / 17.10.2022
16282
1 дақиқада ўқилади

Нуробод туманига ҳоким тайинланди

Қўмита раиси ўринбосари туман ҳокимига айланди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Нуробод тумани ҳокимлигида ўтказилган халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда депутатлар томонидан Сирожиддин Валиқулович Бердиқулов номзоди Нуробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Сирожиддин Бердиқулов 1979 йилда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган.

Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Нуробод туманига 2022 йил мартидан буён ҳокимлик қилиб келган Шерали Йўлдошев сентябр ойида лавозимидан озод этилди. У раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун ишдан кетган.

Мавзуга оид