Қамчиқда «Исузу» юк машинаси жарликка тушиб кетди
Кеча, 16 октябр куни соат 21:09 да Қамчиқ довонида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерига келиб тушган маълумотга кўра, А-373 Тошкент - Ўш автомобиль йўлининг 223-кмда «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Исузу» юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, у йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилгани сабабли йўлнинг қарама-қарши йўналиши орқали пастки жарликка тушиб кетган.
Воқеа жойига ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, жарликка тушган юк машинасини махсус техникалар ёрдамида чиқариб олишган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган «Исузу» ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Ангрен марказий шифохонасига юборилган.
Мавзуга оид
12:13 / 13.11.2024
Қамчиқ довонидаги йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатилмоқда
07:40 / 06.11.2024
Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
10:11 / 18.09.2024
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланяпти
13:07 / 27.07.2024