Жамият | 11:22 / 18.10.2022
13312
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Тез ёрдам» хизмати ходимлари яна калтакланди

Миробод туманида эркак чақирувга келган «Тез ёрдам» ходими ва ҳайдовчиси калтакланган. Миробод туман ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Миробод туманида «Тез ёрдам» ходимлари калтакланганига доир хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Аниқланишича, 16 октябр куни соат 18:50 атрофида Миробод тумани Темирйўлчилар кўчаси, 1/5-уй олдига 30 ёшли номаълум эркак кишида «Қон кетиш (хушсиз)» сабаби билан йўловчи фуқаро томонидан тез тиббий ёрдам хизматига чақирув келиб тушган. Шундан сўнг, шифокор М.З. ва фельдшер З.Ж.дан таркиб топган 397-сонли «103» бригадаси чақирув манзилига саноқли дақиқалар ичида етиб борган.

«Тез ёрдам» ходимлари манзилга келганида кўчада беморлиги айтилган 22 ёшли фуқаро М.А. ноадекват ҳолатда ён-атрофдаги кишиларга тажовуз қилаётгани маълум бўлган. «103» кўчма бригадаси унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмоқчи бўлганда, «муштумзўр фуқаро шифокорларга куч ишлатиб, ТТЁ автомашинасига ҳам жиддий зарар етказган.

Воқеа жиддий тус олаётганини кўрган тез тиббий ёрдам ходимлари дарҳол туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари етиб келгунига қадар фуқаро М.А. «103» бригадаси ҳайдовчиси И.Ҳ.ни калтаклаб, унга жароҳат етказган», дейилади хабарда.

Оқибатда жиддий тан жароҳати олган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бошқа бригада томонидан олиб борилган. Текширувлар натижасида у «Бош мия ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, чап тизза соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши» ташхиси билан нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Шунингдек, кўчма бригада шифокори М.З. шифохонада амбулатор тартибда мутахассислар кўригидан ўтказилиб, унга «Қорин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши» ташхиси қўйилган.

ССВ мазкур ҳолатни ўз назоратига олганини маълум қилди. Шунингдек, вазирлик ушбу вазиятга қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши учун зарур чораларни кўрмоқда.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда