Ўзбекистон | 11:56 / 21.10.2022
11399
2 дақиқада ўқилади

“Менга Оролнинг кўзи керак, йиғлаб турган кўзини расмга олишим керак” – асрий фожиа ҳақида оғриқли филм

Орол кўз ўнгимизда жон бериб боряпти. Оролга қўшилиб, у ердаги маданият, қадриятлар ҳам йўқолиб боряпти. “Шўрхок” қисқа метражли филмида Айимгул момо ҳаёти мисолида Орол фожиаси асоратлари янгича ракурсда кўрсатиб берилган.

“Шўрхок” қисқа метражли филми Aral Dream ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан суратга олинган. 18 дақиқа давом этадиган филм Оролнинг “кўзи, йиғлаб турган кўзи” тасвирини ахтариб юрган фотограф образи билан бошланади. Филм давомида Оролнинг тўлиб турган, ҳаёт қайнаган кечаги ҳолати ва унинг бугунги қуриб битган куни рамзий образлар билан тасвирланади. 

Лойиҳага туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов муаллифлик қилган, режиссёр – “Иссиқ нон”, “Абдулла Қодирий” филмлари билан мухлисларга таниш Умид Ҳамдамов. Шунингдек, филмни олишда Ойбек Абдушукуров, Никита Макаренко, Мухлиса Азизовалар продюсерлик қилган. Бош ролларда фотограф – Эркин Бозоров, Айимгул момо – Арзихан Науризова ва ҳайдовчи – Алишер Акимов иштирок этган.

Филм премьераси 1 октябрда Берлинда “Ўзбекистонлик” халқаро форумида ўтказилган. YouTube’да бу ерда томоша қилиш мумкин.

Мавзуга оид