13:02 / 22.10.2022
8981

Ўзбекистон Россияга қарийб 97 минг тонна узум экспорт қилди

Ўзбекистон 9 ойда 49 та давлатга қарийб 180 минг тонна узум экспорт қилган.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 49 та хорижий давлатларга қиймати 161 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 180 минг тонна узум экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, узум экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 39,4 минг тоннага ошган.

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қиляпти – 96,8 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 37,8 минг тонна;
  • Қирғизистон – 12,2 минг тонна;
  • Хитой – 6,3 минг тонна;
  • Туркия – 5 минг тонна;
  • БАА – 3,8 минг тонна;
  • Беларусь – 2,8 минг тонна;
  • Ироқ – 2 минг тонна;
  • Озарбойжон – 1,8 минг тонна;
  • Эрон – 1,8 минг тонна.

2022 йилнинг 9 ойида ҳудудлар кесимида узум экспорти:

  • Фарғона вилояти – 49,6 минг тонна;
  • Самарқанд вилояти – 35,8 минг тонна;
  • Тошкент вилояти – 19,5 минг тонна; 
  • Сурхондарё вилояти – 17 минг тонна;
  • Наманган вилояти – 12,2 минг тонна; 
  • Хоразм вилояти – 12 минг тонна;  
  • Қашқадарё вилояти – 11,3 минг тонна; 
  • Тошкент шаҳри – 8,7 минг тонна; 
  • Андижон вилояти – 5,1 минг тонна;
  • Бухоро вилояти – 2,3 минг тонна;
  • Жиззах вилояти – 2,3 минг тонна;
  • Навоий вилояти – 1,4 минг тонна;
  • Сирдарё вилояти – 976,4 тонна;
  • Қорақалпоғистон Р. – 640 тонна.
Top