Қўмита хабарига кўра, 9 ой давомида 266,4 минг киши дам олиш мақсадида республикага ташриф буюрди.
2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш — 3,1 млн киши;
- дам олиш — 266,4 минг киши;
- даволаниш — 55,4 минг киши;
- хизмат юзасидан — 54,1 минг киши;
- тижорат — 12,7 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 3,8 минг киши.
















