2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида умумий майдони 10 655,6 минг квадрат метр турар жой ишга туширилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 фоизга ошган.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 9 ойида фойдаланишга топширилган турар жойларнинг 10 278,9 минг квадрат метри якка тартибда қурилган турар жойлар ҳисобланади.
Бундан ташқари, намунавий лойиҳалар асосида қурилган турар жойлар – 217,3 минг квадрат метр, бошқа субъектлар томонидан қурилган турар жойлар – 159,4 минг квадрат метрга тенг.
















