Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Новосибирск давлат университети профессори Владислав Кокоулин Ўзбекистонда давлат тилига бўлган эътибор йилдан-йилга ортиб, унинг халқаро даражадаги нуфузи ошиб бораётганини таъкидлади.
Иштирокчилар Сибирь федерал округида ўзбек тили ва анъаналарини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Россия Фанлар академиясининг давлат илмий-техника тадқиқот кутубхонаси қошида Ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этишга қизиқиш билдирди.















