Ўзбекистон | 08:53 / 31.10.2022
3746
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон помидорни асосан Россия ва Қозоғистонга сотяпти

Ўзбекистон 9 ойда қарийб 60 минг тонна помидор экспорт қилди.

Фото: ТАСС

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 45,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 60 минг тонна помидор экспорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, помидор экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 13 минг тоннага камайган. 

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар орасида Россия биринчи ўринни эгаллади – 29,3 минг тонна.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 23,8 минг тонна ҳамда 6,3 минг тонна помидор олиб борилган Қозоғистон ва Қирғизистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич бошқа давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Тожикистон – 513 тонна;
  • Мўғулистон – 7,7 тонна;
  • БАА – 2,5 тонна.

9 ойда хорижга энг кўп помидор экспорт қилган ҳудудлар:

  • Фарғона вилояти – 17 минг тонна;
  • Хоразм вилояти – 12 минг тонна;
  • Бухоро вилояти – 6,7 минг тонна.

Мавзуга оид