Иккинчи марта ўтказилган мусобақа уч босқичда ташкил этилди. www.chess.com платформасида бўлиб ўтган саралаш босқичида 1569 нафар шахматчи қатнашди ва улар орасидан саралаб олинган 83 нафар иштирокчи эса яримфинал ҳамда финалда ўйнади.

"Zakovat-Gambit" ўйинларидан сурат / Фото: Заковат
"Zakovat-Gambit" ўйинларидан сурат / Фото: Заковат
"Zakovat-Gambit" ўйинларидан сурат / Фото: Заковат

Халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминованинг айтишича, бу каби мусобақалар биринчи навбатда шахмат спорт тури оммалашишига хизмат қилади.

“Чунки узоқ-узоқ қишлоқлардаги мусобақада қатнашиш имконияти бўлмаган одамлар ҳам ҳеч бўлмаса, онлайн тарзда ўзини синаб кўриш имкониятига эга бўлишди. Онлайн баҳсларда яхши иштирок этганлар вилоятлардан келиб ҳам финал ўйинларида бўлишди.

Баъзиларини умуман билмаймиз, танимаймиз ҳам. Умуман нотаниш бўлган шахматчилар ҳам шу ергача келишди. Яхши қобилият эгалари кашф этилмоқда.

Бундан ташқари, мусобақанинг мукофот жамғармаси ҳар бир гуруҳга тенг тақсимлангани ва унинг сезиларли даражада қийматли экани ўсиб келаётган ёш шахматчиларимизга қайсидир маънода молиявий кўмак бўлмоқда”, – деди Нафиса Мўминова.

Нафиса Мўминова, халқаро гроссмейстер / Фото: Kun.uz

Турнир иштирокчилари рейтингига қараб, 5 та гуруҳга бўлинган. Бунда B, C, D, E гуруҳидагилар 9 та турда швейцарча тизимда баҳслашган бўлса, А гуруҳидаги профессионал шахматчилар давра суҳбати тарзида навбат билан ўзаро оқ ва қора доналарда ўйнашди. Иштирокчилар орасида август ойида Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган