Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости вақтинчалик ёпилади
Ургут туманида жойлашган “Жартепа” чегара божхона постида 5-12 ноябр кунлари фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилади.
Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Жартепа" чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли, 2022 йилнинг 5-12 ноябр кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилади.
Чеклов қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:
- дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
- расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
- республикамизда инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
- халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
- мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
- Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;
- ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
- Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.
Аввалроқ, 2022 йил 5-16 сентябр кунлари ҳам йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан “Жартепа” чегара божхона пости вақтинчалик ёпилганди.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024