"Ўзгидромет" хабарига кўра, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика шимолий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади, айрим жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ, шимолда 5-7 даража  илиқ атрофида бўлади.

Сешанба куни совуқ ҳаво массаси республика барча ҳудудларига аста-секин кириб келади, ҳудуд катта қисмида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятлари айрим туманларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 5-8 даража  илиқни ташкил этади, бу ўртача иқлим қийматларидан 8-10 даражага пастдир.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 9-11 ноябрда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Совуқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида 9-11 ноябрда ҳарорат кечалари 0-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари аста-секин исийди. Ҳафтанинг охирига келиб ҳарорат 10-14 даража  илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.

7-8 ноябрь кунлари кучли ёмғир ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.