09:47 / 11.11.2022
4860

Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келди

Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, уни аэропортда мамлакат бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Гурбангули Бердимуҳамедов бугун фахрий меҳмон сифатида Туркий давлатлар ташкилоти саммитида қатнашади.

10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.

Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.

Мавзу
Самарқандда Туркий давлатлар саммити
11 ноябр куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ташкиллаштирилди.
Барчаси
Top