Президент "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Мамлакатда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланди.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдумавлонова Насиба Абдуқодировна - Тошкент вилояти 2-руҳий касалликлар шифохонасининг аёллар бўлими мудири

Авезов Давлат Қурбанбаевич - Тиббиёт бош бошқармасининг 1-марказий клиник шифохонаси шошилинч кардиология бўлими мудири

Мўминов Хусанбой Нажимидинович - Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими болалар анестезиолог-реаниматологи, Андижон вилояти

Абдуҳакимов Шосаид - Қоракўл туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи психиатри, Бухоро вилояти

Мухамедова Машкура - Республика қон қуйиш марказининг қон ва унинг компонентларини тайёрлаш бўлими трансфузиологи

Усманов Рустам Музаффарович - Тошкент шаҳридаги 3-юқумли касалликлар клиник шифохонаси анестезиолог-реаниматологи

Хидиров Абдурасул Нурбаевич - Шаҳрисабз тумани тиббиёт бирлашмаси терапевти, Қашқадарё вилояти

 

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Хакимова Зулфия Хурматовна - Тошкент туманидаги «Н.Боймуҳамедов» қишлоқ врачлик пункти мудири, Тошкент вилояти