Жаҳон | 15:11 / 14.11.2022
11102
1 дақиқада ўқилади

Россия Лавровнинг Балида касалхонага ётқизилганини рад этди

AP агентлиги Сергей Лавровнинг Балида касалхонага ётқизилганини маълум қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова бу маълумотни рад этди. Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, Лавров шифохонани тарк этган.

Фото: AP

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров G20 саммитида иштирок этиш учун келган Индонезиянинг Бали оролидаги касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда 14 ноябрь, душанба куни маҳаллий ҳокимият органларининг бир нечта вакилларига таяниб, AP агентлиги хабар берди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Лавровнинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, уларни «фейк хабар» деб атади. 

Бали губернатори И Вайан Костер кейинроқ Reuters агентлигига Сергей Лавров аллақачон касалхонани тарк этгани ва унинг саломатлиги яхши эканини айтди. 

Лавров 13 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путиннинг номидан саммитда иштирок этиш учун Балига етиб келди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид