Ҳиндистонлик аёл иккала буйрагини ўғирлатди
Ҳиндистонда хусусий клиникада жарроҳлик амалиётидан ўтган аёл муолажадан сўнг иккала буйраги йўқлигини аниқлади.
38 ёшли Сунита Деви сентябр ойида бачадонини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш учун Бариярпурдаги хусусий клиникага боради. Операциядан сўнг, бемор шифохонадан чиқарилган, аммо унинг соғлиғи тез ёмонлаша бошлаган.
Аёл зудлик билан шифохонага ётқизилади. Тиббий кўрикдан сўнг, шифокорлар унинг иккала буйраги йўқлигини аниқлаган. Унинг қариндошларига эса гемодиализ муолажасидан ўтмаса, тирик қолиши даргумон эканини айтишган.
Уч фарзанднинг онаси Сунита энди ҳар куни гемодиализ олиши керак. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Тирик қолиш учун аёлга буйрак трансплантацияси зарур. Бундай операцияни кутаётганлар рўйхати узунлиги сабабли, аёлга навбат етмаслиги мумкин.
Деви Ҳиндистон ҳукуматига мурожаат қилиб, шубҳали шифокорларни жазолашни сўрамоқда.
«Иккала буйрагимни олиб ташлаган шифокорни зудлик билан ҳибсга олинишини сўрайман. Омон қолишим учун унинг буйраклари менга берилиши керак», деди у.
Воқеадан кейин полиция тергов бошлаган. Маълум бўлишича, Деви мурожаат қилган хусусий клиника давлат рўйхатидан ўтмаган, шифокорларнинг малакаси эса сохта экани аниқланган. Боз устига, аёлни операция қилган шифокорлар қочиб кетишган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, улардан бири қўлга олинган.
Мавзуга оид
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024