Жазони ўташ даврида меҳнатга жалб қилинган маҳбусларга иш стажи ҳисобланиши мумкин
Қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришларга кўра, жазони ўташ жойларида меҳнатга жалб қилинган маҳбуслар учун ҳақ тўланадиган ишлаш вақти уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади. Уларга сурдотаржимон хизматидан фойдаланиш ҳамда телекўрсатув ва фильмлар кўришга ҳам рухсат берилмоқда.

Фото: Kun.uz
Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Қонунда жазони ўташ жойларида меҳнатга жалб қилинган маҳбуслар учун ҳақ тўланадиган ишлаш вақтини уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш зарурлиги кўрсатилган.
“Маҳкумлар озодликка чиққандан кейин 5 йил ўтирадими, 10 йилми меҳнат стажи бўлмаслигининг ўзи унинг ҳаётдан норозилигига олиб келган ҳолатларнинг гувоҳи бўлганмиз”, — деди Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ўташ даврида бажарган ҳар қандай иши агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган тақдирда қўшиб ҳисобланиши мумкин.
Бундан ташқари, маҳбусларга нисбатан ғайриқонуний ёки камситувчи жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, маҳкумлар таржимон билан бир қаторда сурдотаржимон хизматидан фойдаланишига ҳам рухсат берилмоқда.
Шу билан бирга, озодликдан маҳрум этилган 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган умумий турар жойлар махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланган бўлиши кераклиги назарда тутиляпти.
Яна бир муҳим жиҳат – маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганини белгилаш мезонлари, маҳкумларни рағбатлантириш масалалари, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар ишдан бўш соатларда, тунги дам олиш учун ажратилган вақтдан ташқари, кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриш ҳуқуқи аниқ белгиланмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

19:06 / 03.06.2025
Қатлдан қочганлар: мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг шов-шувли қамоқдан қочиш иши

15:17 / 07.02.2025
"Шторм Z" отрядларига 30 минг маҳбус ёлланди

22:20 / 03.01.2025
Франциядаги қамоқхонада маҳбус беш кишини гаровга олди

11:23 / 11.12.2024