Одатда ҳаммага баробар ёқишнинг иложи йўқ, дейишади. Аммо маҳсулотлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Айниқса, гап кўпчилик тан олган, 7 ёшдан, йўғе, бир ёшдан юз ёшгача бўлган, барчага маъқул келаётган маҳсулот ҳақида кетганда эътирозга ўрин қолмайди. Бу ўринда биз кўникиб қолган 7 ёшдан 70 ёшгача деган иборани қўллаш ҳам тўғри келмайди, деб ўйладик. Биринчидан, ушбу маҳсулотларни истеъмол қилган инсонларнинг умр давомийлиги ошиши аниқ, буни олимлар исботлаб беришган, иккинчидан ростдан ҳам уларни туғилганимизданоқ истеъмол қиламиз.

Pure Milky маҳсулотлари ҳақида гап кетар экан, улар бугун аксариятимизнинг музлаткичимиз “қадрли меҳмон”ига айланиб қолганини айтмай иложимиз йўқ. Хўш, ушбу сут маҳсулотлари нега бунча қисқа муддат ичида севимли егулигимизга, нонуштамизга айланди? Бунинг сири нимада? Мақоламизда ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Яъни Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманида жойлашган Pure Milky корхонасидан репортаж тайёрлаганмиз.

Фото: Pure Milky

Сигирлар учун мусиқий танаффус

Корхона жуда катта ҳудуд, бир неча гектар майдонни эгаллаган. Тўғриси, корхонага борганда дарҳол сутни қайта ишловчи цехларни кўрамиз, деб ўйлагандик аммо бироз адашдик. 

Фото: Pure Milky

-Ҳар бир маҳсулотнинг сифатли тайёрланишида энг муҳими - хомашё, - дейди корхона бош лаборанти Сувонов Аброр. Шундай экан, биз ушбу муҳим жараённи бошқаларга ишониб қўя қолмаймиз. Маҳсулотларимизнинг асосий хомашёси бўлган сут, биз билган, доим назорат, эътиборда бўладиган соғлом сигирларники бўлиши лозим.

Ҳа, тушунганингиздай, Pure Milky ўз шахсий йирик фермалари мавжуд бўлиб, ташкилотни тўлиқ сут билан таъминлайди. Биттагина чорвачилик фермасида 2100 та сигир парваришланади, жами ташкилотга тегишли 8 минг бош чорва мавжуд.

Эътиборлиси, улар орасида оддий сигирлар йўқ, ҳаммаси зотдор, “гольштейн” зотли, Европадан келтирилиб, кўпайтирилган сигирлар.

-Ушбу сигирлар кунига 8 литр сут берадиган маҳаллий сигирлардан фарқли тарзда бир кунда 30-35 литр сут беради, - дейди фермер хўжалик раҳбари – Ҳожиқулов Сардор.

Сигир соғиш тизими автоматик тарзда ташкиллаштирилган бўлиб, ҳатто қўл билан соғишга қараганда жониворларни анча авайлаши ва жароҳат етказмаслиги билан аҳамиятли.