Жамият | 18:00 / 13.11.2025
1412
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Pure Milky’dan навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!

Самарқанд яна бир бор меҳр ва илҳом марказига айланди. Шаҳарда ўтказилган 7-Халқаро “Samarkand Marathon” бу сафар ҳам нафақат спорт байрами, балки инсонпарварлик ва бирдамлик рамзига айланди. Югуриш марафонига нафақат юртимиз шаҳарларидан, балки дунё миқёсидаги кўплаб давлатлардан минглаб иштирокчилар ташриф буюрди.

Фото: Pure Milky

Бу катта тадбирда яна бир бор Pure Milky бренди ўзининг ижобий руҳи, меҳр ва самимиятини намоён этди. Компания жамоаси марафонда фаол иштирок этиб, “Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан” шиори остида юришни амалга оширди.

Pure Milky вакилларининг таъкидлашича, улар учун бу тадбирда қатнашиш фақат жисмоний ҳаракат эмас, балки ҳар бир ҳаракат орқали илиқлик ва меҳрни улашиш имкониятидир. “Биз одамлар биздан келаётган меҳр ва табиийлик энергиясини ҳис қилишини хоҳлаймиз”, — дейди бренд вакиллари.

Марафон пайтида Pure Milky жамоаси барчанинг эътибор марказида бўлди. Бренднинг машҳур қаҳрамонлари — Mr. Protein, Kefirman, Kalsijon ва Master Sir, шунингдек Bio Kefir, Yogurt, Sirok ва Sut образлари иштирокчилар билан бирга югуришди. Уларга болаларнинг севимли персонажлари — Қизалоқ ва Бузоқча ҳамроҳ бўлди.

Шу қаҳрамонлар иштирокчиларга қувонч ва мотивация улашди: йўл бўйлаб рақсга тушишди, болалар билан суратга тушишди, меҳр ва ижобий кайфиятни тарқатишди. Уларнинг иштирокидаги жонли муҳит бутун марафонни ҳақиқий оилавий байрамга айлантирди.

Pure Milky жамоаси учун бу тадбир бренд фалсафасининг эркин ифодаси бўлди. Чунки компания илгари сурадиган асосий қадрият — бу табиийлик, самимият ва меҳрдир. Ушбу қадриятлар марафон руҳи билан чамбарчас боғланган.

Самарқанд кўчаларида ҳар бир қадам, ҳар бир табассум — кичик ҳаракат орқали катта илҳомни уйғотди. Меҳр билан босилган ҳар бир метр, ҳар бир югуриш нафақат соғлом ҳаёт сари, балки бирлик ва инсонпарварлик томон ташланган муҳим қадамга айланди.

Pure Milky бу марафонда иштирок этиб, яна бир бор шунга ишонч ҳосил қилдики — меҳр билан қилинган ҳар бир иш дунёдаги энг чуқур илҳом манбаидир.

Instagram | Sayt

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид