Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги ҳалокатли зилзила содир бўлди
Табиий офат оқибатида 56 киши ҳалок бўлган.
21 ноябрь куни Индонезиянинг Ява оролида содир бўлган зилзила оқибатида камида 56 киши ҳалок бўлди, 700 га яқини жароҳат олди.
Daily Mail хабарига кўра, фожиа Ғарбий Ява провинциясидаги Чианжур туманида содир бўлган. Табиий офат оқибатида кўплаб турар жой бинолари, шунингдек, мактаб, шифохона ва бир қанча маъмурий биноларга зарар етказилган.
5,6 магнитудали зилзила эпицентри пойтахт Жакартадан 74 км жануби-шарқда жойлашган. Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 5 км чуқурликда бўлган.
Индонезия метеорология, иқлим ва геофизика агентлиги хабарига кўра, «зилзила оқибатида цунами келиб чиқиш хавфи йўқ».
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026