Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда оммавий жанжалда томонларни ажратмоқчи бўлган йигит пичоқланди
Чироқчида содир бўлган оммавий жанжалда йигирмага яқин йигит иштирок этган. Аммо Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг муносабатида икки киши иштирокида содир бўлган тортишув деб айтилган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида оммавий жанжал содир бўлгани ва томонларни ажратмоқчи бўлган йигит пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Видеода тунги вақтда йигирмага яқин йигитлар ўзаро жанжаллашгани ва бир-бирини тепкилаб, дўппослагани, сўнг ҳодиса жойидан қочиб кетишгани тасвирланган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, 2022 йил 11 ноябр куни соат 20:30 ларда Чироқчи тумани “Янги Дам” МФЙда фуқаролар Х.С. ва Ў.П.лар ўртасида ўзаро тортишув юзага келган. Шу пайтда уларни ажратишга борган фуқаро Б.Ж.ни фуқаро Ў.П. ўткир тиғли жисм билан ҳеч бир сабабсиз чап биқин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е”, “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ў.П. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг ажримига асосан айбланувчи Ў.П.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Қайд этилишича, ҳозирда Чироқчи туман ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Китоб туманида бир гуруҳ фуқаролар оммавий жанжаллашиб, бир-бирига пичоқ билан жароҳат етказганди.
Мавзуга оид
11:25 / 04.02.2026
Чироқчи туманига янги ҳоким тасдиқланди
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
18:35 / 12.11.2025