Миллатлар лигасидаги тажрибалар
Тарихда амалдаги жаҳон чемпиони ўз титулини сақлаб қолиши фақат икки бор кузатилган. Италия — ўтган асрнинг 30-йилларида ва буюк Бразилия — 1958 ва 1962 йилларда. Бундан ташқари, амалдаги чемпионлар сифатида Аргентина 1990 йилда, Бразилия 1998 йилда финалга қадар етиб келган.
Бу статистикадан келиб чиққан ҳолда, Франциянинг янги триумфи содир бўлишига ишониш қийин. Қатардаги турнирдан кейин ўрнини Зинедин Зиданга бўшатиб бериши айтилаётган Дидье Дешамнинг ўзи ҳам яна бир бор бу ҳақда эслатиб ўтди: «Энг юқори савиядаги турнирда ғолиб чиқиш қийин, титулни сақлаб қолиш эса бундан ҳам қийинроқ».
Ва бу дипломатларга хос бўлган навбатчи иборалар эмас, балки объектив реалликни акс эттирадиган гапдир, жамоанинг ишлари унчалик жойида эмас. Ҳолбуки учранглилар таркиби эълон қилинганида барча Франциянинг кучли ҳужум чизиғига эътибор қаратганди. Аниқроғи — ҳужум чизиғи вакилларидан иккита тенг кучли учлик ташкил этиш мумкинлигига.
Мбаппе, Жиру, Гризманн, Коман, Дембеле — булар мураббийлар учун ёқимли бош оғриғидир. Аммо бу рўйхатда яна икки фамилия бўлиши керак эди. Жамоа машғулотларида Нкунку жароҳат олиб сафдан чиқишидан кейин бир амаллаб унинг йўқлигини билинтирмаслик мумкин эди, аммо Бенземанинг янги жароҳати — чинакамига спорт фожиаси бўлди. Миллий жамоадан бир неча йилга четлатилгани туфайли чемпионлик турнирида бўлмаган ва сўнгги йилларда иккинчи ёшлигини бошдан кечириб, «Олтин тўп» соҳиби бўлган футболчи энди жаҳон чемпиони бўла олмаслиги аниқ.

Шундай экан, мухлислардаги хурсандчилик ваҳимали хавотирга алмашди. Бунгача ҳам бош мураббий ўрта чизиқдаги муаммоларни қандай ёпиш ҳақида бош қотираётганди. Чунки энди 2018 йилги жаҳон чемпионатидаги асосий фигуралар йўқ — икки киши учун ўйнай оладиган Канте, универсал Матюиди ва доим терма жамоа сафида ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этадиган Погба.
Шу билан бирга, бу кутилмаган муаммолар эмасди, майдон маркази янгиланиши олдиндан маълум эди ва Дешам Миллатлар лигасида уч марказий ҳимоячидан иборат схемадан фойдаланган ҳолда фаол тажрибалар ўтказди. Афтидан, бу вариант таянч зонасидаги камчиликларни ниқоблаш вариантларидан бири сифатида синовдан ўтказилган. Фақат буни муваффақиятли дейиш қийин, шунинг учун, жаҳон чемпионати учун таркиб эълон қилинганида, Дешам аниқ қилиб айтди: терма жамоа ҳимоячилар квартетига қайтади.
Барча умид Мбаппеданми?

















