Ўзбекистон | 09:26 / 25.11.2022
10193
2 дақиқада ўқилади

Юқори Чирчиқдаги карантин мажмуасида технопарк ташкил этилиши кутиляпти

Фото: Kun.uz

“Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида тўқимачилик саноатига ихтисослашган индустриал технопаркни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Инвестициялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Савдо-саноат палатасининг:

  • Савдо-саноат палатаси муассислигидаги SSP Texnopark МЧЖ томонидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида тўқимачилик саноатига ихтисослашган индустриал технопаркни ташкил этиш;
  • SSP Texnopark МЧЖ устав фондида Давлат активларини бошқариш агентлиги улушини шакллантириш ҳисобига Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, “Қўрсой” ва “Нурли замин” МФЙ ҳудудидаги 69,2 гектар майдондан иборат бўлган фуқароларни вақтинча сақлашга мослаштирилган карантин мажмуасини баланс қийматда бериш;
  • кейинчалик ушбу давлат улушини SSP Texnopark МЧЖга белгиланган тартибда қийматини бўлиб тўлаш шартлари асосида бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади. Ушбу банд билан ўтказилаётган мулк солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги:

  • Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, “Қўрсой” ва “Нурли замин” МФЙ ҳудудидаги 69,2 гектар майдони SSP Texnopark МЧЖ устав фондига берилишини;
  • SSP Texnopark МЧЖ устав фондида шаклланадиган давлат улушини белгиланган тартибда SSP Texnopark МЧЖга қийматини бўлиб тўлаш шартлари асосида бериш бўйича шартнома тузилишини таъминлайди.

Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда технопарк ҳудудида мато ва чарм маҳсулотларини бўяш ҳамда мато, тайёр кийим, аксессуар ва фурнитуралар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари дастурини ишлаб чиқиб, Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссиясига киритади.

Мавзуга оид