Ўзбекистон | 09:12 / 02.12.2022
6049
1 дақиқада ўқилади

Salam Air Ўзбекистонга қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Salam Air авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.

Salam Air

Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Salam Air авиакомпаниясига 2022 йил 30 ноябрда 18-К сонли рухсатнома берилди.

Рухсатнома Ўзбекистон Республикасига Маскат – Ташкент – Маскат ва Маскат – Наманган – Маскат йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун мўлжаллангандир.
  
Авиакомпания парвозларни А320 ва А321 ҳаво кемаларида амалга оширади.

Мавзуга оид