Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 20 миллиондан зиёдроқ одамда онкологик касаллик қайд этилади, шундан 10 миллиондан кўпроғи ҳаёт билан видолашади.

Ўзбекистонда ҳам саратонга чалинаётганлар кўрсаткичи йилдан йилга ошиб бораётир. Расмий маълумотларда келтирилишича, мамлакатимизда йилига 22 мингдан ортиқ беморда онкологик касаллик аниқланмоқда. Шундан мингга яқини болалар экани айниқса ачинарли.

Аксарият юртдошларимиз йилда икки марта тиббий кўрикдан ўтиш у ёқда турсин, йиллаб шифокор қабулига бормаслиги, шу боис кўпинча саратон ривожланиб бўлгач, яъни касаллик кўп ҳолларда III ёки IV босқичга етганидан сўнг аниқланишини инобатга олсак, аслида касалланганлар кўрсаткичи расмий маълумотлардагидан анча юқори экани аён бўлади.

Сир эмаски, Ўзбекистонда ҳам онкологик беморлар даволанадиган шифохоналарда жой танқислиги юзага келиши аллақачон кузатила бошланган. Бундай вазиятда эса учта шифохонани битта тиббиёт муассасасига бирлаштиргандан кўра, эскиларини сақлаб қолган ҳолда ўринлар сонини кўпайтириш керак эмасми?

Бироқ афсуски, ақли жиғилдонининг фойдасига ишлайдиган айрим амалдорлар оғир касаллик билан курашаётган беморларнинг ҳаққини туя қилишдан, ўз манфаатлари йўлида уларнинг сўнгги умид масканини тортиб олишдан тап тортишмаяпти.

Буни Тошкентнинг марказий ва харидоргир нуқталарида жойлашган учта шифохонани аукцион савдосига чиқариш ҳақидаги ҳукумат қарори очиқ манбаларда йўқ экани ҳам тасдиқлайди. Бу жараёнлар мамлакатда йилига 1 минг 300 киши онкологик хасталикка чалинаётган бир вақтда содир бўлмоқда.

Савол туғилади: барчаси қонун доирасида амалга оширилаётган бўлса, нима учун ҳукумат буни ёпиқ қарор билан дастакламоқда? Жамоатчилик воқиф бўлмаслиги керак бўлган қандайдир сир ёки ўйинлар бормики, бу ишлар хуфиёна бажарилган?

Жамоатчиликни қийнаётган савол шугина эмас. Уларнинг айримларини санаб ўтмоқчимиз.

– 2019 йилнинг июл ойида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги, замонавий Консультатив-диагностика поликлиникаси биноси фойдаланишга топширилган. Инвестиция дастури асосида 3 қаватли бино реконструкциядан чиқарилиб, олд қисмида 2 қаватли ҳолл