Латвия «Дожд» телеканалининг эфирга чиқиш лицензиясини бекор қилди
Электрон оммавий ахборот воситалари миллий кенгаши раҳбари Ивар Аболиньшнинг айтишича, «Дожд» «миллий хавфсизлик ва жамоат тартибига таҳдид туфайли» лицензиясидан маҳрум қилинган. Телеканал 8 декабрдан бошлаб Латвияда трансляциясини тўхтатади.
Латвия Россиянинг «Дожд» телеканалининг эфирга чиқиш лицензиясини бекор қилди. Бу ҳақда 6 декабрь, сешанба куни Латвия Электрон оммавий ахборот воситалари миллий кенгаши раҳбари Ивар Аболиньш хабар берди. Унинг сўзларига кўра, қарор «миллий хавфсизлик ва жамоат тартибига таҳдид муносабати билан» қабул қилинган. «Дожд» 8 декабрь куни Латвияда трансляциясини тўхтатади.
«Қонунбузарликларнинг умумий ҳажмини баҳолар экан, NEPLP «Дожд» раҳбарияти қонунбузарликлар аҳамияти ва жиддийлигини тушунмайди, шунинг учун Латвия ҳудудида ишлаши мумкин эмас, деган хулосага келди», деди Аболиньш Leta агентлигига. Ўзининг Twitter микроблогида у «Латвия қонунларига ҳамма риоя қилиши ва ҳурмат қилиши шарт», деб қўшимча қилган.
«Дожд» телеканали Украинада уруш бошланганидан бир неча кун ўтиб Россияда блокланди ва бошқа кўплаб мустақил оммавий ахборот воситалари каби ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Июнь ойида «Дожд» бир қатор мустақил рус нашрлари журналистлари кўчиб келган Латвияда трансляция қилиш учун лицензия олгани маълум бўлди. Июль ойида телеканал трансляцияни қайта бошлаганини эълон қилган эди.
Бир неча кун олдин Латвия ҳукумати телеканалга қарши қатор эътирозларини илгари сурди. Хусусан, NEPLP Россиянинг бир қисми сифатида Қрим билан харитани эфирга узатганлиги, шунингдек, Россия қуролли кучларига нисбатан «бизнинг армиямиз» сўзларини ишлатгани учун «Дожд» телеканалига 10 000 евро миқдорида жарима солди. Шу билан бирга, NEPLP бу телеканалга қарши биринчи эътироз эмаслигини таъкидлади.
Латвия мудофаа вазири Артис Пабрикс телебошловчи Алексей Коростелев эфирда хато гапиргани учун телеканал ходимларининг яшаш учун рухсатномаларини бекор қилишга чақирди. Унинг канал «фронтга» сафарбар қилинган русларга «ёрдам бериши мумкин» деган ибораси тўғридан тўғри маънода талқин этилди - Москванинг Украинага қарши ҳарбий тажовузкорлигига ёрдам беришнинг далили сифатида. Латвия Давлат хавфсизлик хизмати «Дожд»га нисбатан тергов бошлади.
Мавзуга оид
00:33 / 09.10.2024
Латвия мудофаа харажатларини қоплаш мақсадида банклар учун солиқ жорий этади
22:05 / 05.10.2024
Швеция ўз ҳарбийларини Латвияга юборади
15:50 / 01.10.2024
Ўзбекистон ва Латвия жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни кенгайтиради
01:59 / 30.09.2024