Ўзбекистонда бошпанасиз кишилар совуқда музлаб қолмаслиги учун реабилитация марказларига жойлаштирилмоқда
ИИО ходимлари 3 нафар бошпанасизга ёрдам берди — улардан бири Навоийда кўп қаватли уйнинг даҳлизида ухлаётган, икки нафари Тошкентдаги ерости қувури ёнида исинаётган бўлган. ИИВ фуқароларни қийин вазиятларда қолганда мурожаат қилишга чақирди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғига асосан Ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, буйруқ ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, «фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғи ҳамда мулкини ҳимоялаш, шунингдек, қийин вазиятларда кўмак кўрсатиш мақсади»да қабул қилинган.
Ушбу чора-тадбирлар доирасида ППХ ходимлари хизмат йўналишларида мавжуд бўлган аҳоли кўп тўпланадиган жойлар, бозорлар, қурилиши тугалланмаган бинолар, овлоқ жойлар, ертўлаларда яшаш хонадонига эга бўлмаган (дайди)ларни аниқлаб совуқдан музлаб қолмасликлари учун ИИБ Яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига жойлаштирмоқда.
Хусусан, куни кеча Навоий шаҳридаги кўп қаватли уй подъездида ухлаб қолган фуқаро совуқда музлаб қолмаслиги учун ИИБ Яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига олиб бориб қўйган.
Шундай кишиларнинг яна икки нафари ер остидаги иситиш қувури ёнида тунагани аниқланиб, улар ҳам ППХ ходимлари ёрдамида реабилитация марказига олиб борилган.
Фуқаролар ҳар қандай таҳдидли вазиятларда, хонадонда, кўчада ёки йўлларда бўлишдан қатъи назар Ички ишлар органларига 102, 1102 ва 1173 қисқа рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:20 / 16.12.2024
Damasʼдан Kia Sonetʼгача: “Halol Avtolizing”чилар юзлаб одамни алдагани маълум бўлди
20:49 / 30.11.2024
Навоийда 162 хонадонли “новостройка” 425 кишига сотилган. Жабрланувчилар терговдан норози
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
16:21 / 11.11.2024