Зеленский Донбассдаги украиналик ҳарбий хизматчиларни кўришга келди
Украина Қуролли кучлари куни президент Володимир Зеленский Донбассдаги Украина бўлинмаларининг позицияларига ташриф буюрди ва Донецк вилоятининг Словянск шаҳрига кириш белгиси ёнида видеотабрик ёзиб олди.
«Анъанага кўра, мен бу кунни фронтда жангчиларимиз билан бирга кутиб оляпман. Бугун биз Донбассдамиз. Жанговар ҳаракатлар майдони катталашди, курашиш қийинлашди, нарх ошиб боряпти. Лекин у ўзгармади, ўзгаришсиз қоляпти, доимий, пўлатга ўхшаш бўлиб қолади. Сизнинг жасоратингиз, сабр-тоқатингиз, иродангиз бизнинг эркинлигимизни, сизнинг енгилмаслигингиз бизнинг мустақиллигимизни англатади», дея маълум қилди Зеленский.
Бундан олдин Зеленский Украина халқини оғир қишда бирдамликка чақирганди.
Сиёсатчи Россия совуқ ва қийинчиликни «террорининг бир қисми» қилиб, Украинага қарши қишнинг хусусиятларидан фойдаланиши ва украиналиклар яқин ойларда бунга қарши туриш учун янада кўпроқ бирдамлик кўрсатиши кераклигини айтди.
Володимир Зеленский фуқароларни бир-бирига ёрдам беришга, низо ва жанжаллардан қочишга чақирди.
Шу билан бирга, у қишни «имтиҳон сифатида эмас, балки вақт – бизни асосий нарса – ғалабага яқинлаштирадиган жиҳат» сифатида қабул қилишни маслаҳат берди.
Бутун Украина ягона «Бузилмас нуқта»га айланиши керак, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
07:55 / 20.12.2024
Зеленский Путиннинг «Орешник» билан «дуэл» ҳақидаги сўзларини танқид қилди
13:55 / 18.12.2024
«Бизда уларни қайтариш учун куч йўқ». Зеленский — Қрим ва Донбасс ҳақида
07:20 / 14.12.2024
Зеленский Ғарбни Россия зарбаларидан кейин чора кўришга чақирди
08:32 / 11.12.2024