Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон алоҳида интернет яратмоқчи
Мамлакат президенти бу борада махсус қарорни имзолади.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов бутунжаҳон интернет тармоғига уланмаган миллий тармоқни шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Шунга мувофиқ, автоном миллий рақамли тармоқни яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни кўриши лозим бўлган комиссия таркиби тасдиқланди.
Миллий тармоқ яратилиши Туркманистоннинг бутунжаҳон интернет тармоғидан узиб ташланишига олиб келадими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Туркманистон интернет эркинлиги бўйича дунёдаги энг ёмон позицияларни эгаллаб келмоқда. Мамлакатда миллионлаб сайтларга кириш ёпиб қўйилган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026