Украинада урушнинг 290-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинадаги уруш Россия ва альянс ўртасидаги тўқнашувга айланишидан хавфсирамоқда. Унинг сўзларига кўра, НАТОдагилар ҳар куни бундай эҳтимолдан қочиш устида ишламоқда.
- Times нашрига кўра, Украина ҳудудлари ёппасига ўққа тутилиши давом этаётгани сабабли АҚШ энди Киевни Россиядаги нишонларга зарба беришдан қайтаришга уринмаяпти. Газета маълумотига кўра, Вашингтон энди бундай зарбалар можаро эскалациясига олиб келишидан қайғурмай қўйган.
- Ослода 2022 йилги Тинчлик бўйича Нобел мукофотини топшириш маросими ўтказилди — мукофот Россия, Беларус ва Украинадан бўлган ҳуқуқ ҳимоячиларига берилди.
- Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, 11 декабрга ўтар кечаси мамлакат жанубида россияликларнинг дронлари ҳужуми кузатилган. 15 дрондан 10 таси уриб туширилган. Ҳужум оқибатида Одесса области ва Херсон шаҳридаги минглаб кишилар токсиз қолишган.
- Днепропетровск областида тунги зарбалар оқибатида тўрт киши жабрланган.
Қуйида 10 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Бахмутдаги вайронгарчиликлар ва шаҳар учун қақшатқич жанглар
Бахмут — Россия армиясининг Донбассдаги ҳарбий ҳаракатларидаги муҳим йўналиш. Июл ойидан буён РФ қўшинлари шаҳарга тахминан 10 километр масофада илгарилаган. Украина президенти Володимир Зеленский фронтдаги вазият ҳақида гапира туриб, Бахмут бутунлай яксон этилганини айтган. Шаҳарнинг айни вақтдаги кўриниши қуйидаги суратларда:

Yevhen Titov / Reuters / Scanpix / LETA

Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA




































