Британиянинг Бирлашган кучлар қироллик институти (RUSI) Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли урушнинг 2022 йил феврал-июл ойларига тўғри келадиган дастлабки босқичлари, яъни Украина қуролли кучлари ҳали фронтда юриш амалиётларини бошламаган даврга оид таҳлилларга бағишланган ҳисоботни эълон қилди.

Ҳисобот муаллифлари RUSI тадқиқотчилари Жек Уотлинг, Ник Рейнолдс ва Александр Данилюк (ўтмишда Украина мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва Ташқи разведка хизмати маслаҳатчиси бўлган), шунингдек Украина десант-штурм қўшинлари собиқ қўмондони Михайло Забродский ҳисобланади.

Ҳисобот уруш бошлангач бир неча ой мобайнида Украинада ишлаб, маҳаллий ҳарбийлар билан мулоқотда бўлган Уотлинг ва Рейнолдснинг маълумотларига асосланган. Аммо улар учун асосий манбалар Украина қуролли кучлари Бош штаби маълумотлари бўлиб, уларнинг катта қисми ҳозиргача жамоатчилик учун ёпиқ эди. Барча манбалар можаронинг бир томонини ифодалагани туфайли, ҳисобот муаллифлари ўз ишларини «методологик жиҳатдан мукаммал эмас» деб аташган.

Тадқиқотчиларнинг тушунтиришича, улар методологиядаги нуқсонларга қарамай, ҳисоботни чоп этишга қарор қилишган, чунки уларнинг фикрича, Украинанинг ҳамкорлари бу хулосаларни ҳисобга олган ҳолда Россия-Украина можаросининг боришини белгилайдиган юриш қилиш учун ўз ҳарбий салоҳиятларини ривожлантириш бўйича тезкор қабул қилишлари керак.

Ҳисобот беш бобдан иборат. Дастлабки иккисида Россиянинг босқинчилик режаси (РФ қуролли кучларининг бир қатор бўлинмаларига берилган буйруқлар ва инструкцияларда кўрсатилган ва кейинроқ Украина қуролли кучлари томонидан қўлга киритилган шаклда) ва Украинанинг бошланғич позициялари тасвирланган. Учинчи бобда 2022 йил февралидан июлига қадар давом этган урушнинг уч босқичи ҳақида гап боради. Тўртинчи ва бешинчи боблар Россия армияси ҳаракатлари таҳлиллари ва Буюк Британия армияси учун тавсияларга бағишланган. Қуйидаги матнда «Медуза» тадқиқотнинг асосий мазмунини келтиради.

Россия урушга қандай тайёргарлик кўрган?

РФнинг Украинага бостириб кириши концепцияси халқаро ҳамжамият агрессияга реакция қилишга улгурмаслиги учун тезкорлик билан ҳаракат қилиш заруратини кўзда тутган. Россия томонининг муҳим ҳарбий-стратегик вазифалари қуйидагилар бўлган:

  • Украинанинг мудофаа қобилиятини бузиш учун унинг авиацияси, флоти ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини йўқ қилиш;
  • Украинанинг Донбассдаги қуруқлик қўшинларини блокировка қилиш ва яксон этиш;