Ташкилотчи – Ўзбекистонда маданият ва спорт соҳасида йирик лойиҳаларни ташкил этиш бўйича барча турдаги хизматларни тақдим этувчи йирик ART UZ Promotion Agency компанияси. Компания Этери Тутберидзенинг «Муз устидаги чемпионлар» шоуси ва «Ҳақиқий Қарсилдоқ» мусиқий спектакли каби катта лойиҳаларни ташкиллаштирган ва амалга оширган.
Олдинда – байрамлар, бу эса ҳақиқий мўъжизалар даври яқинлигидан далолат. Яқин фурсатларда барча севган таниқли эртак қаҳрамонлари конькида томоша кўрсатишади! Томошабинлар сеҳрли ҳалқалар билан жонглёрлик қилаётган ит; муз майдони узра учиб, акробатик маҳорат кўрсатаётган хўроз; муз устида сеҳрли фокусларни амалга оширадиган мушук; тўғридан-тўғри муз майдонидан маликани ўғирлаб, ҳайратда қолган томошабинлар кўз ўнгида у билан парвозга кўтарилган айғоқчи каби қаҳрамонлар билан танишадилар!

Жозибадор саҳна манзараси ва фигурали учиш бўйича ғаройиб чиқишлар билан томошабинни ҳаяжонга соладиган бу томоша ўзгача завқли, мароқли.

Бунда болаларнинг севимли эртак қаҳрамонлари янги замонавий қиёфада чиқиш билангина чегараланишмайди. Уларнинг ролларини сайёрадаги энг номдор ва кўплаб мукофотлар совриндорлари бўлган фигурали учувчилар, муз майдонининг машҳур усталари ижро этадилар. Улар орасида жаҳон чемпиони, тарихдаги илк якка ҳолда конькида учувчи етти карра Европа чемпиони, Олимпиада ўйинларининг кумуш ва бронза медаллари совриндори Ирина Слуцкая, шунингдек россиялик фигурали учувчи, Россия ва Европа чемпиони Aлена Косторная бор.

Трубадур серенадаси, малика ва қиролнинг қўшиғи, шубҳасиз, ота-оналарга болалик даврларини эслатади. Бу муз эртагини яратиш давомида қўлланилган замонавий технологиялар эса албатта уларнинг фарзандлари – тиниб-тинчимас кичкинтойлар-у юқори синф ўқувчиларигача бўлган томошабинни ўзига ром қилади. Саҳна манзараси безакларидан ташқари шоуда ноёб 3D мэппинг технологиясидан ҳам фойдаланилади. Бу эса видеопроекция бутун муз майдонини қирол саройига ва бепоён гулзорга айлантира олади, деганидир. Эртакдаги муҳит турғун саҳнадаги томоша доирасидан чиқади ва том маънода жонланади!

Катта намойиш экрани томошабинни эртакнинг сирли оламига тўлиқ олиб кириш учун хизмат қилади, унда шоу қаҳрамонлари йирик планда намойиш этилади.














