Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 10 ойда даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони бўйича Тожикистон биринчи ўринни эгаллади — 30 547 киши.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 22 692 киши ҳамда 5 952 киши ташриф буюрган Қозоғистон ва Қирғизистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: Россия — 1 001 киши, Туркия — 34 киши.










