Самарқандда фуқаронинг «монтаж» қилинган фотосуратларини тарқатишини айтиб, 6,5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
У фуқаронинг фотосуратларини «монтаж қилиб уятли кўринишга келтирган ва уларни бошқа турли ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига пул, телефон ва тилла тақинчоқ талаб қилган.
Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан товламачилик қилаётган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Номаълум шахс фуқаронинг ижтимоий тармоққа жойлаштирган фотосуратларини махсус дастурлардан фойдаланиб «монтаж» қилган. Сўнг уятли кўринишга келтирилган фотосуратларни бошқа ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслик эвазига ундан 6,5 минг доллар, "Apple iPhone 13 Pro" телефони ва эркаклар тилла занжири талаб қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган Т.У. экани аниқланган.
Т.У. ариза муаллифидан талаб қилинган пуллар, "Apple iPhone 13 Pro" ва тилла тақинчоқни олиш вақтида ашёвий далилар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, Т.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024