Ўзбекистон | 09:33 / 25.12.2022
22200
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада банк бошқарувчиси пора билан ушланди

Фото: Видеодан скриншот

Акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Қўқон филиали бошқарувчиси маҳаллий хусусий корхонага ажратилган кредитдан бўлган 62 миллион сўм қарздорликни сўндириб бериш ҳамда ушбу қарздорлик бўйича қўйилган тақиқ бекор қилиниши учун МИБга хат қилиб бериш эвазига фуқародан 3500 доллар талаб қилади.

У мазкур маблағни олган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168- (фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид