Давлат ташкилотларининг қисқариши бюджет харажатларини қанчага камайтиради?
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобига 2,8 трлн сўм маблағ тежалади. Ушбу маблағларнинг ижтимоий соҳага йўналтирилиши кутилмоқда.
Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов Халқаро пресс-клуб сессиясида маъмурий ўзгаришлардан кейин қанча миқдорда бюджет маблағлари иқтисод қилиниши ҳақида маълумот берди.
«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобига 2,8 трлн сўм маблағ тежалади. Жумладан, 2,4 трлн сўм вазирлик ва идоралар штат бирликларини 30 фоизгача қисқартириш ҳисобига, ташкилот ва идораларни мақбуллаштириш ҳисобига бўшаган 300дан ортиқ биноларни сотишдан 300 млрд сўм маблағ бюджетга тушади. Раҳбар лавозими қисқариши туфайли 55та автомашинани аукционда сотишдан 16,5 млрд сўм, ҳудудларга хизмат сафарларини камайтириш, онлайн қабул тизимини қўллаш ҳисобига эса қарийб 17 млрд сўм маблағ тежалиши кутилмоқда. Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига 22 млрд сўм иқтисод қилинади. Расмий тадбирларни ўтказиш бўйича максимал нархларни ўз ичига олувчи меъёрларни белгилаш орқали харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига 18 млрд сўм тежалиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар ижтимоий соҳага йўналтирилади», - деди Одилбек Исоқов.
Маълумот учун, “Янги Ўзбекистоннинг маъмурий ислоҳотлари” деб аталган ўзгаришлар натижасида вазирликлар сони 25 тадан 21 тага камайди. Агентликлар, қўмиталар ва инспекцияларнинг аксарияти сақланиб қолди, лекин мустақиллигидан айрилиб, вазирликлар таркибига ўтказилди. Жами 9 та агентлик ва 3 та идора ёпилди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Эронга «мисли кўрилмаган бомбардимонлар» билан таҳдид қилди
Жаҳон | 08:20
-
Уйсиз эркак жинларни ҳайдайман деб, машинани пачоқ қилди
Жаҳон | 08:18
-
Трамп Финландия президентидан Путинга ишонса бўладими, деб сўраган
Жаҳон | 08:16
-
Украина Қрим кўпригига ATACMS ракеталари билан зарба берган — NYT
Жаҳон | 08:13
Мавзуга оид

16:07 / 24.03.2025
Эртага барча давлат ташкилотларида бир соатга “свет” ўчирилади

08:10 / 21.03.2025
“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсум ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади

15:57 / 25.02.2025