Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси янги таҳрирда эълон қилинди
Янги таҳрирдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳасида “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун нормаларига қўшимча равишда:
а) янги модда билан қонунда келтирилган барча асосий тушунчалар бир моддага жамланиб, қўшимча тушунчалар билан тўлдирилмоқда ҳамда амалиётда тушунчани қўлланишидаги келиб чиқиши мумкин бўлган турли хил талқинларнинг олдини олиш мақсадида аниқлаштирилиб, таҳририй тузатишлар киритилмоқда;
б) қонунда келтирилган баъзи терминларнинг ҳар хил қўлланиши тизимли равишда ягона терминологияга келтирилмоқда (4-модда);
в) кўп квартирали уйга туташ ер участкаси (14-модда) Ер кодексининг 5-моддасига мувофиқлаштирилиб, қурилиши тугалланган, янги қурилган кўп квартирали уйнинг умумий мулк қисмига кадастр паспорти расмийлаштирилиши билан боғлиқ нормалар билан тўлдирилмоқда;
г) республикада татбиқ қилинган биллинг тизими ва кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотлари ва ширкатларнинг электрон реестри ва рейтинги билан боғлиқ нормалар билан тўлдирилмоқда (9-боб);
д) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги ваколатлари алоҳида модда билан белгилаб берилмоқда (9-модда);
е) “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган, ширкат фаолиятига тегишли бўлган айрим моддалар ва нормалар (ширкатнинг устави предметига тааллуқли бўлган қисми чиқариб ташланди) ва Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи Уй-жой фонди инспекциясини ваколатлари ва мажбуриятлари қонун лойиҳасида қайта кўриб чиқилди;
ж) кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги боб янги моддалар билан тўлдирилиб, барча бошқарув усуллари учун ягона тартиб белгиланмоқда ҳамда умумий йиғилишнинг тўғридан тўғри ишловчи нормалари кенг ёритилмоқда (5-боб).
Мавзуга оид
10:15
Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди
10:34 / 05.12.2024
Ҳокимлик балансидаги ордерли уйни расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
07:59 / 03.08.2024