Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганига бир йилдан ошди. 2021 йил 11 ноябр куни вазирлик раҳбарлигида иш бошлаган Мусаевга тиббиёт соҳасидан чиқмаган бўлса ҳам бошқарувчи сифатида тажрибага эгалиги учун катта ишонч билдирилганди.

«Меҳрибон» вазир

Мусаев соҳадаги фаолиятининг илк кунларида «шифокорларга талабчан, беморларга меҳрибон вазир» сифатида намоён бўлганди. Хусусан, у ярим тунда пойтахт шифохоналаридаги вазиятни ўрганди, байрамларда беморлар ҳолидан хабар олди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга ҳам тезкор муносабат билдириб туришни эътибордан четда қолдирмади.

Бироқ соҳага умумий назар ташланганида янги ислоҳотлар амалга оширилмаганини кўриш мумкин. Негаки, тизим ҳамон оғир аҳволда: касалликлар, касалланишлар сони ортиб боряпти, етук мутахассис кадрлар чет давлатларга кетиб ишлашни маъқул кўришяпти, шу ерда қолганлари турли босимларга учраяпти, айрим турдаги беморлар эса ҳамон умидни хориж шифокорларига боғлашда давом этишмоқда.

Якунланаётган 2022 йилда соғлиқни сақлаш тизими кўпроқ жабрдийда соҳа сифатида «тилга тушди». Чунки енг ичида соҳага доир амалга оширилган баъзи ишлар кенг жамоатчиликда шундай хулосаларни келтириб чиқарди.

Нишондаги шифохоналар

Тошкентда жами 17 гектар майдонга эга бўлган учта онко-шифохонанинг бино-иншоотлари сотувга қўйилиши жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Жамоатчилик вакиллари, тиббиёт ходимлари шифохоналар майдони сотиб юборилаётганини фожиа сифатида