Ўзбекистон | 16:13 / 04.01.2023
83864
1 дақиқада ўқилади

Шуҳрат Ғаниевнинг янги иш жойи маълум бўлди

Бош вазир ўринбосари лавозимидан кетган Фарғона вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Президент администрациясида иш бошлади.

Фото: KUN.UZ

ЎзА хабар беришича, Шуҳрат Ғаниев президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Яъни, Шуҳрат Ғаниев президент маслаҳатчиси Равшан Ғуломовга ўринбосар бўлди.

Маълумот учун, Шуҳрат Ғаниев 2011 йилдан 2020 йилгача Фарғона вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. 2020 йил 25 сентябрдан марҳум Ўктам Барноев ўрнига аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича бош вазир ўринбосари лавозимига ўтказилганди.

Ҳукуматдаги ўзгаришлар вақтида Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимидан кетди.

Мавзуга оид