Ўзбекистон | 11:01 / 06.01.2023
23840
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 100 йиллик демографик кўрсаткичлари маълум қилинди

Ўзбекистон Республикасининг 100 йиллик демографик кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сонининг ўсиши 100 йиллик кўрсаткичда эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1920 йилда Ўзбекистон доимий аҳолиси 4,4 млн кишини ташкил этган бўлса, 1930 йилда бу кўрсаткич 4,9 млн кишига тенг бўлган.

Бундан ташқари, 1940 йилда – 6,6 млн киши, 1950 йил – 6,2 млн кишини ташкил қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 1960 йилда 8,4 млн кишига, 1970 йилда 11,8 млн кишига тенг бўлган.

Ушбу кўрсаткич қолган йиллар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • 1980 йил – 15,8 млн киши;
  • 1990 йил – 20,2 млн киши;
  • 2000 йил – 24,5 млн киши;
  • 2010 йил – 28 млн киши;
  • 2020 йил – 33,9 млн киши.

Мавзуга оид