Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабалар чегирма асосида олган авиачипталарни ҳам бепул қайта банд қилиш мумкин бўлди
Талабалар учун қишки таътил муддати узайтирилгач, олинган авиачипталарни ҳам бепул қайта алмаштириб бериш, қўшимча рейслар ажратилиши тасдиқланди.
Фото: KUN.UZ
Кейинги ҳафтадан Ўзбекистонда аномал совуқ бўлиши кутилаётгани учун республикадаги барча бўғиндаги таълим муассасаларига қишки таътил навбатдан ташқари узайтирилганди.
«Uzbekistan Airways» матбуот хизматининг хабарига кўра, 10 январгача харид қилинган чегирма асосидаги авиачипталар 18 январгача режалаштирилган авиақатновларга бепул қайта банд қилиб берилади. Ички авиақатновларга 50% чегирма ҳам шу муддатгача давом этади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам бу борада расмий муносабат билдирган. Вазирлик 9 январгача олинган авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
14:18 / 07.02.2026
Россия авиачипта брон қилишнинг Leonardo тизимини миллийлаштирмоқчи
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026