Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минск: Россия Аэрокосмик кучлари иштирокида парвоз-тактик машқлари бошланади
16 январдан 1 февралгача минтақавий кучлар гуруҳининг авиация таркибий қисмига кирувчи Беларус ва Россия Федерацияси қуролли кучларининг авиация бўлинмалари ўртасида қўшма тактик парвоз машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда Беларус Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Россия Қуролли кучлари Ҳарбий-космик кучларининг авиация компоненти мамлакатга етиб келди, деб маълум қилди Минск.
Тактик парвоз машғулотларига Беларус Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг барча аэродромлари ва полигонлари жалб этилади, дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.
Бундан олдин беларуслик мухолиф сиёсатчи Павел Латушко Беларус ҳукумати яқин вақт ичида Украинага қарши урушда Россияга фаол ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун сафарбарликни бошлаши мумкин эканини айтганди.
Латушконинг сўзларига кўра, сафарбарлик учун деярли ҳамма нарса тайёр, Беларус раҳбари Александр Лукашенко Кремлдан келган буйруқ билан тугмачани босиши кифоя.
Павел Латушко Минскдаги манбаларга таяниб, Беларус ички ишлар органлари ходимларининг аксарияти паспортларини топширишга мажбур бўлганини маълум қилди. Бундай маълумотлар мамлакатнинг турли шаҳарларидан келган. «Бу улар сафарбарлик бўлган тақдирда мамлакатни тарк эта олмаслигини билдиради», деб тушунтирди мухолифатчи.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Беларусда рус аскарлари сони ҳам, Россиянинг ҳарбий техникаси ҳам кўпаймоқда ва машғулотлар мунтазам равишда Россия қўшинлари томонидан алоҳида ва Беларус бўлинмалари билан биргаликда ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025