17:57 / 10.01.2023
3957

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 2022 йил кўрсаткичлари

Комбинат меҳнат жамоаси томонидан 2022 йилга белгиланган барча вазифалар бажарилишига эришилди.

Хусусан, 2022 йилда 30,5 трлн сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. (белгиланган режа 28 трлнни ташкил этади.), прогноз 108,3 фоизга бажарилди.

 Маҳсулотлар кесимида:

 Мис катоди - 148 516 тонна (лойиҳа қуввати 148 000 тонна)

металли  рух -90,05 минг тонна  

олтингугурт кислотаси -815,0 минг тонна  ишлаб чиқарилди.

 Қимматбаҳо металлар режаси : олтин –режаси 100,3%

кумуш режаси ҳам 100,3 % бажарилди.

Шунингдек, нодир металлар: молибден 1 177,2 тонна ва 33,8 тонна вольфрам 34,5 тонна селен, 2,8 тонна теллур ҳамда 92,5 кг палладий маҳсулоти ишлаб чиқарилди.

Инвестиция дастури доирасида ўз маблағлари ва кредитлар ҳисобидан 788,8 млн доллар ўзлаштирилиб, ўтган йилга нисбатан 1,7 баробарга ўсишга эришилди. Бунда умумий қиймати 1,3 трлн сўм бўлган 15 та лойиҳа, шу жумладан ижтимоий соҳада 5 та объект (116,1 млрд сўм) фойдаланишга топширилди.

Жами 947,5 млн доллар қийматдаги маҳсулот экспорт қилиниб, прогноз 110,8 фоизга бажарилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 334,1 млрд сўм миқдорда маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ёки прогнозга нисбатан 141,0 фоизни ташкил этди.

Рақамлаштириш дастури бўйича технологик жараёнларни автоматлаштиришга қаратилган 48 та ахборот тизимлари жорий қилиниб, қоғоз ҳужжат айланиши 80 фоизга ва омборлардаги товар-моддий бойликлар қолдиқлари 260 млрд сўмга қисқартирилди ҳамда жами 237 млрд сўм иқтисод қилинди.

2022 йилда Комбинат томонидан бюджетга 18,6 трлн сўм, ижтимоий жамғармаларга 240,3 млрд сўм тўловлар амалга оширилди.

ОКМК Ахборот хизмати

 

Top