Европа кийиги вақтинчалик сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилди
Тошкент шаҳрининг «Янгиҳаёт» блокмаскани (Сурум)да бир бош Европа кийиги (Европейская лан – Дама (Сервус) дама)ни фуқаро X.Ж. ўз автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатларсиз олиб кетаётгани аниқланди.
Экология янгиликлари сайти ekologuz Telegram-каналида хабар қилинишича, 9 январ куни ижтимоий тармоқларда 2 ёшли “Европейский лайн” кийиги сотилиши ҳақида эълон берилган. Унда кийикнинг нархи уч минг доллaрга баҳоланган.
Сайт жамоаси бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлигига хабар беради. Вазирлик Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент вилояти Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда ҳолатни ўрганади.
Ўтказилган суриштирув давомида Европа кийигининг эгаси эканини важ қилган фуқаро Б.Л. ва унинг шериги бўлган X.Ж. воқеа жойида тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган.
Шу сабабли, ушбу ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар Европа кийиги вақтинчалик сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Маълумот ўрнида, мазкур тур йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенциянинг (СИТEС) I иловасига киритилган.
Ушбу турларни тижорат мақсадида экспорт, реэкспорт ва импорт қилиш тақиқланади. I иловадаги намуналарни чет элга олиб чиқиш учун СИТEСнинг ҳам экспорт, ҳам импорт рухсати олиниши талаб этилади.
Мавзуга оид
00:19 / 28.11.2023
Тошкент ҳайвонот боғига Африкадан йўлбарс ва шер келтирилди
00:48 / 29.01.2023
Сурхондарёда топилган айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди
23:03 / 25.01.2023
Қоплонга емиш сифатида ташланган ўрдак – Тошкент ҳайвонот боғидаги ноёб ҳодиса
11:18 / 14.01.2023